Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
▪️ Инвестициялар, молия ва комплаенс назорати бошқармаси бошлиғи;
▪️ Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи;
▪️ Почта алоқаси хизматлари ва логистикасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 26 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма