Raqamli texnologiyalar vazirligining yangi digital.uz rasmiy veb-sayti sinov tariqasida ishga tushirildi. Endilikda ushbu veb-sayt orqali Vazirlik faoliyati bilan tanishib borishingiz mumkin.
eye_icon
Ishonch telefonlari
11-99 Barcha raqamlar
img_icon
  • TIUda “Inha” global taʼlim markazi ochildi
    15.02.2019

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Inha» глобал таълим марказининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.  

    Марказнинг очилиши маросимида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов ва лойиҳа декани Чой Ки Янг ҳам иштирок этди. 

    «Inha» глобал таълим маркази IUT ва Inha универститетида ўқишга  интилаётган маҳаллий ҳамда хорижий талабаларга маслаҳатлашув хизматларини   тақдим этади. Тошкент шаҳрида жойлашган ушбу расмий маслаҳат маркази турли маълумотларни олишда ахборотдан қулай ва тезкор фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Бу хорижлик талабаларга ўқиш тизимига кўникиш ва мослашишга ёрдам беради.

    Шу билан бирга марказ Ўзбекистондаги Инҳа университети талабалари билан алмашиш, стипендиялар хақида маълумот бериш, телефон орқали талабалар билан алоқада бўлиб туриш бўйича хизматларини тақдим этади, талабнома бериш ва факультетни танлашда ҳамда йўналтиришда ёрдам беради. 

    Manba: Axborot xizmati